(Əkbər Qoşalı) – 1973 йилда туғилган. Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1998). «Ўлимлар нариси» номли шеър китоби машҳур.
«Оқин» журналининг Озарбайжондаги вакили. «Ёшлар мукофоти» ва Шахмар Акбарзода номидаги Халқаро мукофот соҳиби.
КЕЧМАДИМ
Ҳаром чиқди йўлимдан,
Ҳалолимдан кечмадим.
Бир қайғусиз бор эди,
Балолимдан кечмадим.
Ўз қалбимга гул бўлдим,
Уруғ, сўзу ишқ эдим.
Мен ўзимни унутдим,
Хаёлимдан кечмадим.
Айтганинг узоқ эди,
Яқин эди севинчим.
Мен қўлимда элаган
Малолишан кечмадим.
* * *
Сўз топарман
Бўш бешикка
Чолғу чалган
Эл қизига.
Тангрим,
Ўзинг сабр бергин
Бўш тобутнинг онасига.
* * *
…Мен
Тошларни севмадим гуллардан камроқ,
Тошлар бу дунёда
Энг гўзал обида саналар, балки –
КУНТЕГИН мисоли.
Тошлар ватанга қардошдир –
Тимсоли ВАТАНДОШдир.
(Алишер Турсунов таржималари)
ЎЗБЕКИСТОН
Жонажон Ўзбекистон,
Сенга шеър бағишларман.
Бу ёзмоқ эмас, балки,
сўйламоқ, куйламоқдир,
сўз демоққа ҳозирман.
Шодлигини бўлишгум,
бўламанки, кўпайсин.
Тангримиз дард бермасин,
дардини ҳам бўлишгум.
Бўламанки, озайсин.
Айтаман, Ўзбекистон,
Қуёшинг нур сочмаса,
Тупроғинг сербаракат,
Кўлингда қуш сузмаса,
Сени севмасмидим мен?
Боқаман, Ўзбекистон,
гўзалдир Самарқандинг,
Бухоройинг гўзалдир,
Тошкент – Бошкент, Юраккент!
Ҳасрати оғир тошдек
Юракда турар ҳамон.
Биламан, Амир Темур,
Жаҳон ҳукмдоридир,
Агар шундай бўлмаса,
Севмасдимми сени мен?
Сен жойлашган бу ерда
Бошқа мамлакат бўлса,
Севгим озаярмиди?
Ўзбекистон, мен сени
Билмам, қандай севаман,
Ота каби севаман,
Она каби севаман,
Ҳув улуғ ўтмишингдан
то бу ёнга қадар севаман.
Кўкда қуш,
Тупроғингда
ўтга қадар севаман.
Севаман болам каби,
Севгимни айтолмасам,
Қабул эт – лолам каби…
Ўзбекистон, биласан,
Асл севган «Севаман»
демайди ҳеч ёрига,
Сен менинг севгилимсан,
Севаман демасам ҳам,
сулувсан, энг кўркамсан…
Мен ҳам биламан, ҳа-ҳа,
Сен ҳам мени севасан:
манфаатсиз, таъмасиз…
Қабул айла, шеър ёздим,
Гоҳ ҳижо, гоҳ ҳижосиз,
Қалбимдан ўтгани шу –
Қалбдаги бўлар гўзал.
Менинг қалбимдаги сен,
Ўзингсан, ягона сен.
Маънонг ўзингдек буюк,
Уфқларинг покиза.
Бундан ҳам буюклари
Уфқдан ҳам нарида…
Сен тарихнинг улисан,
Тарих сенда улудир.
Кечмишга қайдан боқсанг,
Йўлинг – ҳақнинг йўлидир.
Худойим ўзи билар,
Сен номланган тупроқлар
Ўзбекистон бўлмасди
Унда гар сен бўлмасанг.
Қуёшинг нур сочмаса,
сувинг бўлмаса зилол,
тупроғинг сербаракат,
ҳар инсон серҳаракат…
Дастурхонинг тўладир,
Юрагинг ҳам, кўнглинг ҳам…
Агар сен бўлмасайдинг,
яна сен бўлмасайдинг –
Туркистон қўларди бўш,
Бўш қоларди ҳув тарих,
Ярашиқсиз бўларди…
Коинотнинг руҳидир
Сени бизга бахш этган.
Амир Темур даҳоси,
Самарқанднинг сафоси,
Ва қадим Бухоронинг
маънавият ҳавоси…
Агар сен бўлмасайдинг,
Яхшиямки сен борсан,
Бу ном, бу шон муборак.
Ўзимни табриклайман:
Бизлар учун яралган
Ўзбекистон муборак!
(БОБОЖОН таржимаси)
